Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон маҳаллалари 5 кунда 70 минг тонна чиқиндидан тозаланди

Ўзбекистон маҳаллалари 5 кунда 70 минг тонна чиқиндидан тозаланди

Фото: Xabar.uz

Қурбон ҳайити муносабати билан 25 майдан 3 июнга қадар республика бўйлаб «Долзарб 10 кунлик» тозалик тадбирлари ўтказилмоқда.

Бу борада Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилди.

Тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча маҳалла ва аҳоли яшаш ҳудудларини озода сақлаш, байрам кунлари чиқиндилар тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида қаттиқ маиший чиқиндилардан тозалаш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, дастлабки 5 кун давомида 14 494 та маҳалла ҳудуди тозаланди. Ушбу ишларга 33 024 нафар ходим ҳамда 12 484 та махсус техника сафарбар қилинди. Ҳудудлардан 70 925 тонна қаттиқ маиший чиқинди олиб чиқилиб, тегишли тартибда бартараф этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг