Ўзбекистонда қанча шифокор бор?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча мутахассисликлар бўйича шифокорлар сони 107,5 минг кишини ташкил этган.
Шифокорлар сони 2023 йилга нисбатан 1,8 минг кишига ёки 1,7 фоизга кўпайган.
- Шифокор аёллар — 50,1 минг киши (46,6 фоиз);
- Шифокор эркаклар — 57,4 минг киши (53,4 фоиз).
Ҳудудлар кесимида шифокорлар сони:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 5,5 минг киши;
- Андижон вилояти — 8,1 минг киши;
- Бухоро вилояти — 6,7 минг киши;
- Жиззах вилояти — 2,8 минг киши;
- Қашқадарё вилояти — 6,7 минг киши;
- Навоий вилояти — 3,3 минг киши;
- Наманган вилояти — 6,2 минг киши;
- Самарқанд вилояти — 11,5 минг киши;
- Сурхондарё вилояти — 4,8 минг киши;
- Сирдарё вилояти — 2 минг киши;
- Тошкент вилояти — 7,4 минг киши;
- Фарғона вилояти — 9,9 минг киши;
- Хоразм вилояти — 6,2 минг киши;
- Тошкент шаҳри — 23,9 минг киши.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter