Ўзбекистонда янги миллий табиат боғлари ташкил этилади
Ўзбекистонда янги миллий табиат боғларини ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш бўйича Президент қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, бир қатор ҳудудларда йирик табиат боғлари барпо этилади.
Жумладан, Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги 9,2 минг гектар ер майдонида «Овжазсой – Мовий тоғлар» миллий табиат боғи ташкил этилади. Шунингдек, Бўстонлиқ туманида 156,7 минг гектар майдонда «Писком» миллий табиат боғи барпо қилинади.
Фарғона вилоятида эса давлат захира ерлари ва ўрмон хўжаликлари ҳудудлари ҳисобига умумий 22,9 минг гектар майдонда «Фарғона» миллий табиат боғи ташкил этилиши белгиланган.
Қарорга мувофиқ, Наманган вилоятидаги «Поп» миллий табиат боғи ҳудуди ҳам кенгайтирилади. Унинг умумий майдони 125,3 минг гектарга етказилади. Бу кенгайтириш давлат захира ерлари ҳамда ўрмон хўжаликлари майдонлари ҳисобидан амалга оширилади. Хусусан, Мингбулоқ ва Поп адирликлари мазкур жараёнда қамраб олинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2028 йилга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камида 100 гектардан иборат бўлган янги боғлар барпо этилиши ҳақида хабар берилганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter