Ўзбекистонлик ҳамширалар Саудия Арабистонига таклиф қилиняпти
Миграция агентлиги Саудия Арабистонининг тиббиёт клиникаларидаги бўш иш ўринларини таклиф қилмоқда.
Бунда номзодлардан олий ҳамширалик иши ёўналишида бакалавр ёки ҳамширалик иши бўйича ўрта-махсус дипломга эга бўлиш сўралган.
Танловлар жорий йил ноябр ойида Тошкент шаҳри ва республиканинг бошқа ҳудудларида онлайн ва офлайн тартибда бўлиб ўтади ( жойи ва санаси бўйича қўшимча маълумот берилади).
Иш берувчилар – Саудия Арабистонидаги Saudi German Hospital (SGH), Dr. Soliman Fakeeh Hospital, Dr. Sulaiman, Al Habib Medical Group (HMG), Abeer Medical Group каби клиникалар ҳисобланади.
Танловда тиббиёт соҳасида бакалавр ёки ўрта-махсус дипломи ҳамда соҳада камида 1 йиллик тажрибаси бор, 45 ёшгача бўлган эркак ва аёллар иштирок этишлари мумкин.
Турар жой иш берувчи томонидан таъминланади. Ойлик маоши эса 1000–1500 АҚШ доллари миқдорида ваъда қилинмоқда.
Шунингдек, авиабилет харажатлари қопланади, ишчи виза расмийлаштирилади, тиббий ва ижтимоий суғурта билан таъминланади.
Номзодлардан инглиз тилини мулоқот даражасида билиш (араб тилини билганларга устунлик берилади) сўралади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter