Ўзгидромет дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятлари ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эрталаб қисқа муддатли ёмғир эҳтимоли бор.
Дам олиш кунлари – 5–6 сентябрда республика бўйича ҳаво асосан бироз булутли ва ёғингарчиликсиз бўлади. Айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир кузатилиши мумкин.
Бугун ва шанба куни мамлакатнинг катта қисмида кундузги ҳарорат 28–33 даража, жанубда 35 даражагача, Фарғона водийсида эса 23–28 даража атрофида бўлади. Кечаси асосан 13–18 даража сақланади.
6 сентябр, якшанба куни ҳаво ҳарорати 2–3 даражага кўтарилиши кутилмоқда. Тошкент шаҳрида бугун кундузи ҳарорат 30 даража, шанба куни 30–32 даража, якшанба куни эса 32–34 даража атрофида бўлади.
4–5 сентябр кунлари шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter