Профессор Насимхон Раҳмон вафот этди
Профессор Насимхон Раҳмон вафот этди.
Ўзбекистон Миллий университети Журналистика ва ўзбек филологияси факултети, Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси профессори Насимхон Раҳмон вафот этди.
Насимхон Раҳмон 1984 йили “Култегин ёдномаси (VIII аср) поэтикаси” номли мавзуда номзодлик, 1991 йили “Ўрхун-Енисей ёзма ёдгорликлари ва туркий эпослар муносабати” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Олим 1993 йилда профессор илмий унвонини олган. Насимхон Раҳмон шунингдек, икки китобдан иборат “Олтун ёруғ” асарини ўзбек тилига табдил қилиб, чоп эттирган.
Насимхон Раҳмон Туркиянинг Янги Туркия стратегик тадқиқотлар институти мукофоти (2017), Остона шаҳрида жойлашган Халқаро Туркий Академиянинг кумуш медали (2018) ҳамда Қозоғистон халқлари Ассамблеясининг Олтин медали (2020) билан тақдирланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter