Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қалбаки хорижий паспорт тайёрлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ ушланди

Қалбаки хорижий паспорт тайёрлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ ушланди

Фото: Хавфсизлик

Фарғонада қалбаки хорижий паспорт тайёрлаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида қалбаки хорижий давлат фуқаролиги паспортларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, тезкор тадбир давомида Марғилон шаҳрида яшовчи 1995 й.т. шахс Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 1990, 1997, 1999 ва 2003 йилларда туғилган 4 нафар таниши билан тил бириктириб, қалбаки Туркия Республикаси фуқаролиги паспорти ва ҳайдовчилик гувоҳномасини мижозга 4 млн сўмга сотган вақтида ушланди.

Улардан жами 11 дона мобил телефонлар ва 2 дона ноутбук ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг