Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда 400 мингга яқин уй ҳайвонига рақамли паспорт берилди

Қозоғистонда 400 мингга яқин уй ҳайвонига рақамли паспорт берилди

Фото: Azh.kz

Қозоғистоннинг eGov Mobile иловасида уй ҳайвонларига рақамли паспорт берилмоқда.

Паспортда уй ҳайвонининг лақаби, зоти, ранги, туғилган санаси, эгасининг маълумотлари, чиплаш, стерилизация ва эмлашлар ҳақидаги маълумотлар бўлади.

«Ҳужжатни бир неча сонияда очиш ва зарурат туғилганда кўрсатиш мумкин», — деб хабар берди Электрон ҳукуматнинг Gov.kz сайти.

Ҳужжат иловада пайдо бўлиши учун ҳайвонни TABAN уй ҳайвонларини ҳисобга олиш ягона маълумотлар базасида рўйхатдан ўтказиш керак. Шундан сўнг рақамли ҳужжат eGov Mobile иловасида автоматик равишда акс этади. Барча маълумотлар TABAN уй ҳайвонларини ҳисобга олиш ягона маълумотлар базасидан юклаб олинади.

TABAN сайти маълумотларига кўра, 2026 йил 5 августига қадар 397 642 та уй ҳайвони учун рақамли паспорт берилган. Уларнинг 290 868 таси — ит ва 106 760 таси — мушук. Бундан ташқари, кўзан, қуён, каламуш, тошбақа, капибара каби жониворларга паспорт олганлар ҳам бор.

Паспортни ветеринарга кўрсатиш, сафарларда ёки уй ҳайвони йўқолиб қолганда фойдаланиш мумкин, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг