Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда Ички ишлар органлари ходимлари байрам муносабати билан тақдирланди

Қорақалпоғистонда Ички ишлар органлари ходимлари байрам муносабати билан тақдирланди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, соҳа фидойилари ва фахрийларини байрам билан табриклади.

Дастлаб Давлатимиз раҳбарининг Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.

Тадбирда таъкидланганидек, кўп миллатли халқимиз юртимиз тинчлиги, тотувлигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдек улуғ ишларга ўз ҳаётини бағишлаган ички ишлар органлари ходимларининг машаққатли хизматини юқори баҳолайди. Шунинг учун ҳам сўнгги йилларда юртимизда Президентимиз раҳбарлигида ички ишлар соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, қолаверса, профессионал малакали кадрларни тайёрлаш, соҳа ходимларини ижтимоий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш йўналишида кўплаб ишлар олиб борилмоқда.

Албатта, соҳада амалга оширилаётган бундай амалий чора-тадбирлар ўз навбатида ички ишлар органларида ўзларига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришда ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашда, соҳа ходимларини ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда, шунингдек, машаққатли меҳнатларини муносиб рағбатлантиришда муҳим ҳисобланади. Ўтган қисқа вақт ичида қиймати 40,3 миллиард сўм бўлган Ички ишлар вазирлигининг янги биноси замонавий кўринишда қуриб битказилиб, Қўнғирот, Беруний ва Чимбой туманларида вазирликнинг минтақавий мувофиқлаштириш марказлари янгидан қурилди. Бундан ташқари Қўнғирот тумани Ички ишлар бўлими, Беруний ҳамда Қўнғирот туманларида "Махсус қабулхона" бинолари фойдаланишга топширилди. Соҳа ходимларига 39 та хизмат автотранспорт воситаси топширилиб, жорий йилнинг ўзида 22 нафар ходим уй-жой билан таъминланди. Қолаверса, ҳозирги вақтда ҳар ойда жами 398 нафар ходимнинг турар жойлари ижара пуллари тўланаётгани, жорий йилда соҳа ходимларининг 138 нафар фарзанди олий ўқув юртларига имтиёзли равишда ўқишга киргани, соҳа ходимлари ва улар оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун қарийб 8 миллиард сўм маблағ ажратилгани кўнгилларга фахр туйғуларини бағишлайдиган эзгу ишлардан ҳисобланади.

Дарҳақиқат бугунги кунда дунё мамлакатлари ўртасида кечаётган ўзаро зиддиятлар биздан ҳар қачонгидан ҳам ҳушёр ва огоҳ бўлишни талаб этмоқда.

Байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали хизмати, юртимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, профилактика ишлари самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти учун тақдирланган соҳа вакилларига орден ва медаллар топширилди. Шунингдек ўз бурчини шараф ва масъулият билан адо этиб келаётган бир гуруҳ соҳа вакиллари ва фахрийлар Жўқорғи Кенгес Президиуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буйруқлари асосида кўкрак нишонлари, муддатидан олдин махсус унвонлар, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг