Қорақалпоғистонда қатор тайинловлар амалга оширилди
Қорақалпоғистонда тайинловлар:
- Шамуратов Атамурат Шамунович - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг молия - иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Аппаратининг Инвестициялар, кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сектори бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
- Айтбаев Камилжан Курбанбаевич -Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хóжалиги масалалари бўйича ўринбосари-қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди.
К.Айтбаев тайинловга қадар Тахиатош тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.
- Халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгашининг навбатдан ташқари 21-сессиясида туман ҳокими лавозимига Сдиков Исламбек Муратбаевич номзоди қўллаб-қувватланди.
У тайнловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Саноат қурилиш, транспорт ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг молия – иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Эрлепесов Нуруллан Умирзакович ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – қишлоқ хўжалиги вазири Тешаев Шуҳрат Жўрақуловичлар бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Манба: t.me


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter