Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўриқлаш ходимларига айрим қоидабузарликлар учун жарима ёзиш ҳуқуқи берилмоқда

Қўриқлаш ходимларига айрим қоидабузарликлар учун жарима ёзиш ҳуқуқи берилмоқда

Фото: ИИВ

7 апрел куни Сенат ялпи мажлисида «Қўриқлаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилиб, сенаторлар томонидан маъқулланди.

Қонунга кўра, айрим маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти ходимларига берилади. Жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, ноқонуний ов қилиш ва дарахт кесиш каби қоидабузарликлар шулар жумласидандир.

Қонун доирасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда бир қатор соҳавий қонунларга тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

Шунингдек, қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш ва уларга хизмат кўрсатиш учун рухсатнома бериш ваколати Ички ишлар вазирлигига ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг