Қурбон ҳайити арафасида Тошкентдан қўшимча 55 та автобус рейси йўлга қўйилди
Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент автовокзалидан вилоятларга қатновчи автобуслар сони оширилди. ЙҲХХ маълумотига кўра, байрам арафасида йўловчилар оқими кескин кўпайгани сабаб қўшимча 55 та рейс ташкил этилди.
Маълум қилинишича, айни вақтда Тошкентдан Сирдарё орқали воҳа вилоятларига қатнайдиган 65 та доимий йўналиш фаолият юритмоқда. Қўшимча рейслар эса байрам кунларида юзага келган юқори талабни қоплашга қаратилган.
Шунингдек, масъуллар фуқароларга чипталарни уйдан чиқмаган ҳолда телефон ёки онлайн платформалар орқали текшириш ва харид қилиш мумкинлигини эслатди. Йўловчилар сонига қараб қўшимча рейслар яна кўпайтирилиши ҳам мумкин.
Байрам кунлари халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларида ЙПХ ходимлари кучайтирилган тартибда хизмат олиб боради. Ҳайдовчиларга йўл ҳақини сунъий оширмаслик, сафар олдидан дам олиш ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича огоҳлантиришлар берилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 27 май — чоршанбага тўғри келади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter