Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қурилиш соҳасидаги кредитлар қолдиғи 33 фоизга ошди

Қурилиш соҳасидаги кредитлар қолдиғи 33 фоизга ошди

2026 йил 1 октябр ҳолатига кўра, тижорат банкларининг жами кредит қўйилмалари бир йилда 13 фоизга ошиб, 659 трлн сўмга етди. Энг юқори ўсиш қурилиш, савдо ва умумий хизматлар соҳаларида қайд этилди.

Марказий банк маълумотига кўра, қурилиш соҳасига йўналтирилган кредитлар қолдиғи 33 фоизга ўсиб, 23 трлн сўмни ташкил этган. Савдо ва умумий хизматлар йўналишида эса кредитлар 32 фоизга кўпайиб, 54 трлн сўмга етган. Бу соҳанинг жами кредит портфелидаги улуши 7 фоиздан 8 фоизга кўтарилган.

Жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар қолдиғи 19 фоизга ўсиб, 248 трлн сўмни ташкил этган. Уларнинг жами кредитлардаги улуши 36 фоиздан 38 фоизга етган.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кредитлар 15 фоизга, транспорт ва коммуникация соҳасидагилар эса 16 фоизга ошган.

Саноат соҳасида эса бошқа йўналишлардан фарқли равишда кредитлар қолдиғи камайган. 2026 йил 1 октябр ҳолатига бу кўрсаткич 133 трлн сўмни ташкил этган. Бир йил аввал 146,3 трлн сўм бўлган саноат кредитларининг жами кредит портфелидаги улуши 25,1 фоиздан 20,2 фоизга тушган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг