Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Солиқ қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» ва бошқа ташкилотлар масъуллари 643 млрд сўмни талон-торож қилгани аниқланди

Солиқ қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» ва бошқа ташкилотлар масъуллари 643 млрд сўмни талон-торож қилгани аниқланди

Фото: Xabar.uz

Бюджет маблағларининг 643,2 млрд сўми талон-торож қилингани аниқланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Солиқ қўмитаси комплаенс ва коррупцияга қарши назорат бошқармаси билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда Солиқ қўмитаси, Бухоро вилояти солиқ бошқармаси,«Ўзбекнефтгаз» АЖ, SH.G. МЧЖ, S.E. МЧЖ ҚК, A. МЧЖ ва E.E. МЧЖ ҚКнинг Ўзбекистондаги доимий муассасаси масъул шахслари ўзаро тил бириктирган. Улар Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш бўйича берилган 5,3 трлн сўмлик хизматлар ҚҚСдан озод этилган бўлса-да, ҚҚС суммасини электрон ҳисоб-фактураларга ноқонуний киритиб, бюджетда асоссиз равишда ҚҚС маблағини ҳосил қилиб, ушбу маблағни “A.” МЧЖнинг ҳисоб рақамига қайтарилишига ва “S.E.” МЧЖ ҚКнинг давлат олдидаги кредиторлик қарздорликларининг йўқ қилинишига эришиб, 643,2 млрд сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг