Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат бюджетини тузиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

Давлат бюджетини тузиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

Фото: Depositphotos

Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш тартиби такомиллаштирилди.

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги идоравий ҳужжатни (рўйхат рақами 3558-5, 27.07.2026 й.) давлат рўйхатидан ўтказди.

Мазкур ўзгартиришлар Бюджет кодексига киритилган нормалар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра:

- маҳаллий бюджетларни режалаштиришда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг рольи кучайтирилиб, даромадлар прогнози, харажатларнинг дастлабки миқдорлари ва буджетлараро трансфертлар бўйича таклифларни шакллантиришдаги вазифалари белгиланди;

- бюджет сўровларидаги асоссиз ёки самарадорлиги паст харажатларни қисқартириш механизми жорий этилди. Тегишли ташкилотлар билдиришнома олганидан кейин 3 иш куни ичида янгиланган буджет сўровини тақдим этади;

- бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг ривожлантириш дастурлари камида 3 йилга тузилиб, уларда аниқ натижа кўрсаткичлари ва кутилаётган ижтимоий-иқтисодий самарадорлик белгиланади;

- маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаси ажратиш тўғрисидаги талабнома 5 иш куни ичида кўриб чиқилади. Натижаси бўйича аризачига 1 иш куни ичида хабар берилади;

- давлат молияси барқарорлигини баҳолаш учун умумий фискал балансни шакллантириш ва ҳисоблаш тартиби белгиланди.

Мазкур ўзгартиришлар буджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланишга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг