Эронга қарши ҳужумлар АҚШга камида 12 млрд долларга тушган
АҚШ Миллий иқтисодий кенгаши раҳбари Кевин Ҳассетт Трамп маъмуриятининг Эронга қарши ҳужумлари Америкага камида 12 миллиард долларга тушганини билдирди. Унинг айтишича, ҳозирча маъмурият ихтиёрида зарур маблағ бор.
Ҳассетт қўшимча маблағ учун Конгрессга мурожаат қилиш-қилмаслик масаласида буни кейинчалик Бошқарув ва бюджет бошқармаси баҳолашини айтган.
Аввалроқ Пентагон Конгрессдаги ёпиқ брифингда урушнинг илк 6 кунининг ўзида харажатлар 11,3 миллиард доллардан ошганини маълум қилган эди. Бу ҳисоб-китобнинг асосий қисми ўқ-дори ва ракеталарга тўғри келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги Конгрессдан ракеталар захирасини қайта тўлдириш учун 11 млрд доллар ажратишни сўргани хабар қилинган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter