АҚШда бир кунда учта ўлим жазоси ижро этилди
АҚШда бир кунда учта ўлим жазоси ижро этилди, деб хабар берди Bild нашри.
Оклаҳома, Теннесси ва Алабама штатларида оғир жиноятлар учун судланган уч эркак бир неча соатлик фарқ билан ўлим инъекцияси ёрдамида қатл этилди.
- Оклахомада 2003 йилда ўзи билан бирга яшаб келган аёлни ўлдиргани учун судланган 70 ёшли Карлос Куэста-Родригес қатл этилди.
- Теннессида ўлим жазоси Энтони Даррелл Ҳайнсга қўлланилди. Бу эркак 41 йил олдин бир аёлни ўлдирган.
- Алабамада беш ёшли қизчани ўғирлаш, зўрлаш ва ўлдиришда айбдор деб топилган 42 ёшли Жереми Уилямс қатл этилди.
Бир кунда учта ҳукмнинг ижро этилиши тасодиф бўлса-да, у қатл этилувчилар сони кўпаяётгани бўйича умумамерика тенденциясини акс эттиради, дейишмоқда экспертлар.
2025 йилда АҚШда 47 киши қатл этилган — бу 2009 йилдан бери энг юқори кўрсаткич бўлганди. 2026 йилнинг бошидан буён эса мамлакатда 22 та ўлим ҳукми ижро этилди. Pew Research Center тадқиқот маркази ўтказган сўнгги ижтимоий сўровларига кўра, АҚШ катта ёшли аҳолисининг қарийб учдан икки қисми қотиллик учун судланган шахсларга нисбатан ўлим жазоси қўлланилишини қўллаб-қувватлаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter