Талабалар учун поезд ва самолёт чипталарига чегирма эълон қилинди
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилди.
Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50 фоиз чегирма (CV/VIP класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларидан ташқари) 2025 йил 18 декабрдан 2026 йил 12 январга қадар амал қилади.
Шунингдек, «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси ҳам ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари ва ўқувчилари учун барча маҳаллий авиақатновларга эконом-класс тарифларига 50 фоизгача чегирмалар эълон қилган.
Чегирма давлат таълим муассасасида ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида берилади.
Авиақатновларга чегирма 2025 йил 26 декабрдан 2026 йил 11 январгача амалга ошириладиган парвозлар учун амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қишки таътил муносабати билан Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг доимий яшаш манзилларига етиб боришларида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида сайёр кассалар ташкил этилгани айтилганди.
Мазкур сайёр кассаларда талабалар темир йўл ҳамда автобус қатновларига чипталарни сотиб олишлари мумкин.
Сайёр кассалар қуйидаги манзилларда ташкил этилган:
- Ўзбекистон миллий университетининг ўзбек филологияси факултети биноси 1-қавати.
Манзил: Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси, Университет кўчаси., 4-уй.
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети А-биносида.
Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 60-А-уй. Собиқ Тошкент молия институти биноси.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter