Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Телеграмдаги «закладка» тармоғи фош этилди

Телеграмдаги «закладка» тармоғи фош этилди

Фото: Дарё

Навоий вилоятида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган йирик жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Фаёзжон Қосимов маълум қилди.

Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармасига келиб тушган мурожаат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ТҚХ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ташкил этилган. Дастлаб, гиёҳванд моддаларни Телеграм орқали «закладка» усулида истеъмолчиларга етказиб берган гуруҳ етакчилари қўлга олинган. Шундан сўнг жиноий занжирдаги бошқа иштирокчиларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбирлар давом эттирилган.

Тадбирлар давомида гумонланувчиларнинг яшаш хонадонлари ва алоқа воситалари кўздан кечирилиб, гуруҳнинг икки нафар омборчиси гиёҳванд моддаларни яшириб, манзил ва локация маълумотларини етказувчи икки нафар «закладчик», 8 нафар наркоркурьер ҳамда уларнинг 11 нафар мижози аниқланиб, ушланган.

Тезкор тадбирлар натижасида 1 килога яқин гашиш гиёҳвандлик моддаси ҳамда гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш учун тайёрланган қўлбола воситалари далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддасига оид тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг