Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сенат тўлов тизимларида фирибгарликка қарши тизим жорий этиш бўйича қонунни маъқуллади

Сенат тўлов тизимларида фирибгарликка қарши тизим жорий этиш бўйича қонунни маъқуллади

Фото: Xabar.uz

Сенатнинг ялпи мажлисида тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонун муҳокама қилиниб, маъқулланди. Ҳужжатда банк карталари орқали содир этилаётган фирибгарлик ва ўғрилик ҳолатларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилган.

Сенаторлар таъкидлаганидек, сўнгги йилларда рақамли тўлов хизматлари жадал ривожланмоқда. Бу эса молиявий хавф-хатарларни камайтириш ва фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янги ёндашувларни талаб қилмоқда.

Қонун доирасида замонавий антифрод тизимларини жорий этиш, банк карталари билан боғлиқ операцияларни қўшимча ҳимоя қилиш ва фирибгарлик схемаларини барвақт аниқлаш механизмлари назарда тутилмоқда.

Маълумот учун, антифрод тизими фирибгарликни аниқлаш ва олдини олишга хизмат қилади. У сунъий интеллект ва маълумотлар таҳлилига асосланади. Шубҳали операцияларни реал вақтда блоклайди.

Шунингдек, қонун билан бир қатор амалдаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида», «Марказий банк тўғрисида» ҳамда бошқа қонунлар қайта кўриб чиқилди.

Қонунга мувофиқ, тўлов тизимлари операторлари ва ташкилотлари учун антифрод тизимлари ва биометрик идентификацияни жорий этиш мажбурий тарзда белгиланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг