Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ваколатли давлат органи белгиланди
«Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органи эканлиги белгиланди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, Энергетика вазирлиги ўз ваколатлари доирасида ваколатли давлат органи билан биргаликда атом электр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ҳисобга олган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг балансини ишлаб чиқади, шунингдек атом энергиясидан фойдаланиш соҳасига доир давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter