Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги кўчалардан бирида ҳаракатланиш тартиби ўзгартирилди

Тошкентдаги кўчалардан бирида ҳаракатланиш тартиби ўзгартирилди

Фото: Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази

Пойтахтнинг серқатнов ҳудудларидан бири — Мустақиллик ва Оққўрғон кўчалари кесишмасида транспорт оқимини тартибга солиш ва тирбандликларни камайтириш мақсадида янги лойиҳавий ечим жорий этилди.

Аввал Мустақиллик кўчасидан Оққўрғон кўчасига тўғридан-тўғри чапга бурилиш имконияти мавжуд эди. Бироқ транспорт воситалари оқимининг ортиши, айниқса тиғиз вақтларда ушбу манёвр чорраҳа ҳудудида транспорт воситаларининг тўпланиб қолишига сабаб бўлаётгани кузатилди.

Шу боис Мустақиллик кўчасидан Оққўрғон кўчасига чапга бурилиш чекланди.

Эндиликда Оққўрғон кўчасига ҳаракатланаётган ҳайдовчилар:

  • Мустақиллик кўчаси бўйлаб тўғри ҳаракатланади;
  • Паркент кўчасига бурилади;
  • Мустақиллик кўчасига қайта чиқиб, ўнгга бурилиш орқали Оққўрғон кўчасига киради.

Шу билан бирга, Паркент кўчасидан Мустақиллик кўчасига чиқувчи транспорт воситалари учун ҳам янги ҳаракатланиш имконияти яратилди. Ҳайдовчилар янги ташкил этилган икки томонлама ҳаракат йўлаги орқали Мустақиллик кўчасига қўшилишлари мумкин.

Мазкур ечим чорраҳа ҳудудида транспорт воситаларининг тўпланиб қолишини камайтириш, транспорт оқимининг узлуксиз ва бир маромда ҳаракатланишини таъминлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга қаратилган.

Ҳайдовчилардан ҳудудда ўрнатилган йўл белгилари ва янги ҳаракатланиш тартибига риоя қилиш сўралмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг