Тошкент вилоятида ўтган бир йилда 250 дан зиёд тадбиркорнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тикланди
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девонининг Тошкент вилояти ҳудудий шўъбаси томонидан тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларни тиклаш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан ўтган йил мобайнида келиб тушган мурожаатлардан 504 таси белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб 256 тасини қаноатлантириш орқали тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари тикланиши таъминланди. Қолган мурожаатлар бўйича мурожаатда кўрсатилган ваколатли орган мутхассисларини жалб этган ҳолда бевосита муаллиф билан учрашиб ёки суҳбатлашган ҳолда амалдаги қонунчилик талаблари асосида тушунтиришлар берилди.
Кўрилган чоралар натижасида тадбиркорлар манфаатлари доирасида молиявий масалалар ижобий ҳал этилди, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига кредит маблағлари ажратилиши ва маблағларни тиклаш билан боғлиқ ҳолатларда амалий ёрдам кўрсатилди.
Хусусан, 6 та ҳолатда назорат қилувчи органнинг тадбиркор манфаатига зид равишда чиқарган қарори белгиланган тартибда бекор қилиниб, 6,5 миллиард сўмдан зиёд пул маблағлари қайтариб берилиши, 23 миллиард сўмдан зиёд нотўғри ҳисобланган қарздорлик бекор қилиниши таъминланди.
Шунингдек келиб тушган мурожаатлар бўйича тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитларни ажратишни асоссиз рад этиш ҳолатлари ўрганилиб 2,5 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли банк кредитлари ажратилиши таъминланди.
Тошкент вилояти ҳудудий шўъбаси томонидан амалга оширилган мазкур ишлар тадбиркорлик субъектлари учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, давлат органлари фаолиятида қонунийлик ва очиқликни таъминлашга хизмат қилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter