Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг Яккасарой туманидаги йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилади

Тошкентнинг Яккасарой туманидаги йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилади

Фото: Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Шота Руставели кўчаси билан кесишган қисмидаги 400 метрлик масофада ҳаракат чекланади. Бу электр тармоқларини модернизация қилиш ишлари билан боғлиқ.

Маълум қилинишича, чеклов 2026 йил 31 май куни соат 23:00 га қадар амал қилади.

Бу даврда транспорт воситалари ҳаракати тасдиқланган схемага мувофиқ айланма йўналишлар орқали ташкил этилади.

Масъуллар ҳайдовчилардан ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш, муқобил йўллардан фойдаланиш ҳамда йўл белгилари талабларига қатъий риоя қилишни сўрамоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг