Хоразмда «ҳожатбарор» МИБ ходими қўлга олинди
Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Мажбурий ижро бюросининг Хива туман бўлими давлат ижрочиси хизмат мавқеидан фойдаланишга уринган. У бўлим иш юритувидаги ижро иши бўйича 1995 й.т. фуқародан ундирилиши лозим бўлган 4 млн 526 минг сўм солиқ қарздорлигини, шунингдек, унга ва унинг отасига нисбатан ҳисобланган жами 22 млн 822 минг сўм ер ва мол-мулк солиқларини мансабдор танишлари орқали бартараф қилиб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари олган. Натижада Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Миграция агентлигининг собиқ бўлим бошлиғи Азизбек Тоштемиров Ўзбекистон томонидан Интерпол орқали қидирувга берилгани маълум бўлганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter