Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Яшил макон» лойиҳасига ҳисса қўшаётган фуқаролар рағбатлантирилади

«Яшил макон» лойиҳасига ҳисса қўшаётган фуқаролар рағбатлантирилади

Экология қўмитаси «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшаётган шахсларни рағбатлантиради

Бунда камида 100 та дарахт кўчатларини эккан шахсга ёки дарахт экиш учун «Яшил хайрия жамғармаси» платформасига камида 10 млн сўм ҳадя қилган шахсга «Экофаол фуқаро» мақомини берилади.

Шунингдек, камида 1000 та дарахт кўчатлари экилишини ташкил қилган ёки «Яшил хайрия жамғармаси» платформасига камида 100 млн сўм ҳадя қилган тадбиркорларга «Экоҳамкор» мақоми берилади. Бунда тадбиркорларга ушбу мақомдан ўз фаолиятини реклама қилишда фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Экология қўмитаси томонидан тасдиқланмаган тақдирда экофаолият ва экоакцияларни ташкил қилиш ҳолатларини реклама қилиш реклама қонунчилигини бузиш деб ҳисобланади ва қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Шунингдек, Экология қўмитасига қуйидаги:

  • 50 мингдан кам бўлмаган дарахт кўчатлари экилишини таъминлаган ёки «Яшил хайрия жамғармаси» платформасига камида 5 млрд сўм ҳадя қилган шахсларга меценат мақомини бериш;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камида 5 та яшил боғ ва яшил жамоат паркини ўз ҳисобидан барпо қилган шахсларга «Келажак бунёдкори» давлат мукофотини бериш бўйича таклиф киритиш ваколатлари берилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг