Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда (фото)
Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги қардошлик алоқалари маданий ҳамкорлик туфайли янада мустаҳкамланмоқда. Шу йилнинг 27 апрель куни Хива шаҳрида ўтаётган «Лазги» фестивали доирасида икки давлат Маданий ҳамкорлик қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашувда икки мамлакат маданият вазирлари ўринбосарлари бошчилигидаги мутахассислар маданий меросни асраш, музей ва кино соҳасидаги алоқалар ҳамда ижодий алмашинув масалаларини муҳокама қилдилар. Музокаралар якунида соҳани ривожлантиришга қаратилган қўшма баённома имзоланди.
Туркия томони қардош Ўзбекистон билан маданий ришталарни янги лойиҳалар орқали изчил давом эттиришга тайёрлигини билдирди. Бу каби тадбирлар халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва маънавий яқинликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter