Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

60 нафар уруш фахрийларининг аксарияти Тошкентда яшамоқда

60 нафар уруш фахрийларининг аксарияти Тошкентда яшамоқда

Уруш тугаганига деярли 80 йил бўлди. Аммо ўша қонли йилларни ўз кўзи билан кўрган инсонлар ҳамон орамизда.

2026 йил 6 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 60 нафар Иккинчи жаҳон уруши фахрийлар истиқомат қилишмоқда.

Улардан 28 нафари пойтахтимизда, 5 нафари Самарқандда, 11 нафарга яқини эса бошқа вилоятларда истиқомат қилишмоқда.

Мамлакатимиз Президентининг фармонига биноан, 2026 йилда уруш қатнашчилари ва ногиронларига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Уруш фахрийларига тенглаштирилган бошқа шахсларга эса 25 миллион сўмдан маблағ ажратилган. Бу ҳали ҳаммаси эмаc, Ўзбекистонда доимий равишда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари учун кенг кўламли моддий ва ижтимоий имтиёзлар тизими жорий этилган.

  • Жумладан, улар олаётган нафақага асосий миқдорнинг 150 фоизи миқдорида ойлик қўшимча тўловлар қўшилади.
  • Ҳар ойда озиқ-овқат ва гигиена воситалари учун қўшимча маблағ, йилига бир марта эса кийим-кечак ва пойабзал учун компенсация тўланади
  • Шунингдек, фахрийларимиз республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида ва вилоят кўп тармоқли шифохоналарида бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эгалар.
  • Бундан ташқари, йилига бир марта ўзлари хоҳлаган вақтда санаторийларда бепул соғломлаштириш курсида даволанишлари мумкин. 1-гуруҳ ногирони бўлган фахрийларни парваришловчи фарзанди ёки набираси учун ҳам бепул йўлланма ажратилади.
  • Ёлғиз яшаётган ва уй-жойга муҳтож фахрийларнинг хонадонлари давлат ҳисобидан таъмирлаб берилади.
  • Темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли учиш ҳуқуқи ҳам мавжуд.
  • Музей, театрлар ва бошқа маданий тадбирларга кириш ҳам улар учун мутлақо бепул.
  • Қолаверса, коммунал хизматлар тўлови учун ҳар ойлик компенсация пуллари тўлаб берилади.
  • Уруш фахрийлари жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғидан ҳам тўлиқ озод қилинган.
  • Ёлғиз яшаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган фахрийларнинг хонадонлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ таъмирлаб берилмоқда.
  • Шунингдек, юртимизда уруш фахрийларининг кундалик турмуши ва саломатлигини назорат қилиш учун махсус патронаж тизими ва ҳудудий қўллаб-қувватлаш механизмлари йўлга қўйилган.
  • Улар ҳар куни фахрийларнинг хонадонига бориб, унинг саломатлигини (қон босими, қанд миқдори ва умумий ҳолати) текшириб туришади ва зарурий дори-дармонларни бепул етказиб беришади.

Қувонарлиси, бундай имкониятдан аксарияти Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг оила аъзолари, айниқса, улар билан бирга яшаётган ёки уларга ғамхўрлик қилаётган фарзандлари ва набираларига ҳам тақдим этилади. Фахрийга бириктирилган патронаж хизмати ҳамширалари унинг оила аъзоларининг соғлиғидан ҳам мунтазам хабардор бўлиб туришади.

Бундан ташқари, юртимизда уруш фахрияларининг фарзандлари ҳамда неваралари учун олий таълим муассасаларига (ОТМ) киришда давлат гранти асосида қўшимча квоталар ва имтиёзли баллар бериш амалиёти йўлга қўйилган. Шунингдек, бундай оила фарзандлари ҳарбий йўналишдаги ўқув юртларига киришда ҳам имтиёзларга эга бўлишади.

Шуни таъкидлаш лозимки, бу имтиёзларнинг аксарияти фахрийнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва унга қарашаётган яқинларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилган.

Ёлғиз яшайдиган фахрийларга эса кундалик юмушларида (овқат пишириш, тозалик) ёрдам бериш учун махсус ижтимоий ходимлар ажратилган.

Ушбу имтиёзларнинг аксарияти нафақат бевосита уруш қатнашчиларига, балки уларга тенглаштирилган шахсларга ҳам тегишли тартибда қўлланилиб келинмоқда.

Ҳар йили мамлакатимизда 9 май арафасида ҳокимликлар томонидан фахрийларга қимматбаҳо маиший техникалар (музлатгич, телевизор ва ҳ.к.) ёки автомобиллар совға қилиниши анъанага айланган.

9 май — бу шунчаки сана эмас. Бу — ҳурмат, хотира ва қарздорлик куни. Биз урушни фақат китобларда ўқиганмиз. Улар эса уни юраги билан ҳис қилиб, ҳаёти билан ёзган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг