Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

1 апрелдан уй-жой ва транспорт воситалари олди-сотдиси фақат банк орқали (нақдсиз) бўлади

1 апрелдан уй-жой ва транспорт воситалари олди-сотдиси фақат банк орқали (нақдсиз) бўлади

Фото: Xabar.uz

1 апрелдан айрим товарлар учун тўловлар фақат нақдсиз шаклда амалга оширилиши белгилангани муносабати билан кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотди шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни тасдиқлаш тартиби белгиланди.

Шу мақсадда нотариуслар ва банклар ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби белгиланиб, тегишли низом давлат рўйхатидан ўтказилди.

Янги тартибга кўра, 1 апрелдан кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган М, N, O ва G тоифаларидаги транспорт воситалари, шунингдек махсус автотранспорт воситалари олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда тарафлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар нотариус ва банклар ўртасидаги электрон маълумот алмашинуви орқали аниқланади.

Бундай шартномалар бўйича ҳисоб-китоблар қуйидаги тартибда амалга оширилади:

— харидор ёки унинг вакили банкка ёзма ёки электрон шаклда ариза билан мурожаат қилади;

— шартнома бўйича келишилган маблағ банк томонидан нақд ёки нақдсиз шаклда эскроу ҳисобварағи (пул вақтинча сақланадиган махсус ҳисобварағи)га кирим қилинади;

— агар шартнома тўловни кечиктириш шарти билан тузилган бўлса, эскроу ҳисобварағига тарафлар ўртасида келишилган бошланғич маблағ киритилади;

— шартнома тўлиқ ёки қисман кредит маблағлари асосида амалга оширилса, кредит ажратаётган банк бу ҳақда нотариусга электрон маълумот юборади;

— харидор ёки унинг вакилининг банк картаси, талаб қилиб олингунча ҳисобварағи ёки электрон ҳамёнидан эскроу ҳисобварағи сифатида фойдаланиш мумкин;

— шундан сўнг тарафлар шартномани расмийлаштириш учун нотариусга мурожаат қилади;

— нотариус эскроу ҳисобварағида маблағ мавжудлигини электрон шаклда текшириб, шартномани тасдиқлайди;

— шартнома тасдиқлангач, пул маблағлари сотувчи ёки унинг вакилининг ҳисобварағига ўтказилади, ёки уларнинг сўровига кўра нақд шаклда берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг