Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1,5 гектар ер учун 750 минг доллар сўраган шахс қўлга тушди

1,5 гектар ер учун 750 минг доллар сўраган шахс қўлга тушди

Фото: ДХХ

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари давлатнинг ерини ноқонуний расмийлаштириб беришга уринган шахсни қўлга олди.

Тошкент шаҳрида яшовчи бу шахс (1979 й.т.) тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, Янгийўл туманида жойлашган давлат захирасидаги 1,5 гектар ерни архитектура ва кадастр тизимларида ишловчи мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 750 минг АҚШ доллари сўраган.

Ўтказилган тезкор тадбирда қонунбузар сўраган пулидан 20 минг долларини олдиндан олган вақтида ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг