Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

19 нафар қидирувдаги ўзбекистонлик Жанубий Кореяда яшириниб юрибди — полиция

19 нафар қидирувдаги ўзбекистонлик Жанубий Кореяда яшириниб юрибди — полиция

Фото: Korea JoongAng Daily

Халқаро қидирувга берилган 19 нафар ўзбекистонлик Жанубий Корея ҳудудида яшамоқда.

12 август ҳолатига кўра, мамлакатда хорижда жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган 110 нафар хориж фуқароси истиқомат қилган. Бу ҳақда агентлик ҳукмрон Демократик партия депутати Ким Жун Хванга тақдим этган маълумотларида маълум қилган.

Фуқаролиги бўйича энг кўп қидирувдагилар Хитой фуқаролари бўлиб, Интерпол қидирувига берилган 40 нафар хитойлик жиноятчи умумий кўрсаткичнинг 36 фоизини ташкил этган. Кейинги ўринларда Ўзбекистон — 19 нафар ва Мўғулистон — 17 нафар фуқаро билан қайд этилган.

Энг кўп учраган жиноят тури фирибгарлик бўлиб, бу бўйича 47 та ҳолат қайд этилган. Ўғирлаш, ноқонуний қамоқда сақлаш ва одам савдоси каби жиноятларни ўз ичига олган «бошқа» тоифада 29 та ҳолат аниқланган. Қолган жиноятлар гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар, ўғрилик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва тан жароҳати етказиш билан боғлиқ.

Халқаро қидирувдаги жиноятчиларга қарши курашиш мақсадида Корея Миллий полиция агентлиги бу йил махсус бўлинма ходимлари сонини 22 нафардан 64 нафарга оширди. Натижада хорижлик қидирувдагиларни репатриация қилиш ҳолатлари ҳам кўпайган. Хусусан, ўтган йилда 13 нафар шахс қайтарилган бўлса, жорий йилнинг январ – август ойларида бу кўрсаткич 24 нафарни ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг