2,9 минг нафар ўзбекистонликни Ватанга қайтариш учун қарийб 10 млрд сўм сарфланди
Жорий йилнинг ўтган 7 ойида Миграция агентлиги томонидан хорижда мураккаб вазиятга тушиб қолган 2 888 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди.
Жумладан:
- 1 306 нафар — мураккаб молиявий аҳволда қолган фуқаролар;
- 518 нафар — болали аёллар;
- 1 022 нафар — болалар;
- 42 нафар — махсус тиббий ташиш (ётқизилган ҳолда) орқали.
Тиббий кузатув талаб этилган фуқароларнинг 15 нафари Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорлари назорати остида олиб келинди.
Ватанга қайтариш билан боғлиқ транспорт, тиббий, ташкилий ва бошқа зарур харажатлар учун Миграция жамғармасидан жами 9 млрд 936 млн сўм маблағ сарфланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter