5-8 май кунлари ҳарорат 32-35 даражагача кўтарилади – Ўзгидромет
5-7 май кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
8 майда республиканинг айрим жойларида, жанубий ва шарқий вилоятлардан ташқари, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ўзгидромет хабарига кўра, 5-8 май кунлари ҳарорат аста-секин кечалари 17-20 даражагача, кундуз кунлари 32-35 даражагача, жанубда 38 даражагача кўтарилади.
6-7 май кунлари шамолда ва чўл ҳудудларда, 8 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 4-5 май ва 8 май кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. 4-майда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter