Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдуқодир Ҳусанов «Сити»да ой ўйинчиси деб топилди

Абдуқодир Ҳусанов «Сити»да ой ўйинчиси деб топилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов март ойида «Манчестер Сити» нинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Мухлислар томонидан овоз бериш натижасига кўра ўзбекистонлик футболчи рақиблари Родри ва Жереми Докуни ортда қолдирди. 

Клуб Ҳусанов ажойиб ой ўтказганини, ўзининг ажойиб фидойилигини намойиш этганини ва динамик ҳимоявий ўйини туфайли мухлислар севимлисига айланганини таъкидлади. 

Ҳусанов 2026 йилда «Etihad»нинг «Ойнинг энг яхши ўйинчиси» унвонини иккинчи марта қўлга киритди: у илгари январ ойида ҳам жамоанинг энг яхши ўйинчиси деб топилган эди. 

Бу мавсумда Ҳусанов «Манчестер Сити» сафида 21 та ўйинда майдонга тушди, жумладан, 15 марта Премер-лигада, беш марта Чемпионлар лигасида ва  кубок мусобақаларида ўйнади. Жами 800 дақиқадан ортиқ ўйин ўтказди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг