Албания президенти Байрам Бегай Ўзбекистонга келди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Албания президенти Байрам Бегай рафиқаси ҳамроҳлигида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, «яшил» энергетика ва туризм каби устувор йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлади. Маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш ҳам кўриб чиқилади.
Халқаро кун тартибидаги масалалар, жумладан, кўп томонлама платформалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.
Ташриф дастури доирасида Албания Президенти V Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter