Алишер Самадов Ҳисоб палатасига раис бўлди
Президент фармони билан Алишер Баҳодирович Самадов Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.
У шу муносабат билан Президент администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Алишер Самадов 2025 йил июль ойида ПА Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланганди.
У бунга қадар президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter