Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ элчиси ўзбекистонлик талаба вафоти юзасидан ҳамдарлик билдирди

АҚШ элчиси ўзбекистонлик талаба вафоти юзасидан ҳамдарлик билдирди

13 декабрь куни АҚШда собир бўлган отишмада Браун университети талабаси Ўзбекистон фуқароси Муҳаммад Азиз Умурзоқов вафот этганди. Унинг вафоти юзасидан Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник таъзия изҳор қилди.

«Муҳаммад Азиз Умурзоқовнинг фожиали вафот этгани ҳақидаги хабарлар мени чуқур қайғуга солди. Биз Азиз Умурзоқовнинг оила аъзолари, дўстлари ва курсдошларига самимий ҳамдардлик билдирамиз ҳамда унинг порлоқ орзулари амалга ошмай қолганидан чексиз қайғудамиз.

Марҳумни Худо раҳмат қилсин», – деган элчи Жонатан Ҳеник.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати ҳам ўзбекистонлик талаба вафоти ҳақидаги хабарларни тасдиқлаб, таъзия билдирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг