Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автосуғурта нархлари бир йилда қарийб 3 баробарга ошди — Марказий банк

Автосуғурта нархлари бир йилда қарийб 3 баробарга ошди — Марказий банк

Ўзбекистон Марказий банки 2026 йил март ойидаги хизматлар нархи йиллик ўзгаришига оид маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, энг катта нарх ўсиши 281,8 фоиз билан шахсий транспорт воситаларини суғурталашда қайд этилди.

Троллейбусда йўл ҳақи бир йилда 100 фоизга, тармоқ газ 39,2 фоизга, совуқ сув 35,1 фоизга қимматлади. Ҳайдовчилик курслари нархи ҳам 35,8 фоизга ошди.

Шунингдек, чиқинди ташлаш хизмати 28,7 фоиз, суюлтирилган газ 25 фоиз, трамвайда йўл ҳақи 23,3 фоиз, музей хизматлари эса 21,1 фоизга қимматлади.

Арзонлашган хизматлар рўйхатида ички йўловчи ҳаво транспорти биринчи ўринда — йиллик 10,9 фоизга тушди. Пул ўтказмалари учун ҳақ тўлаш 6,7 фоизга, халқаро йўловчи ҳаво транспорти 5,5 фоизга арзонлади.

Шу жумладан, нодавлат олий таълим муассасаларида ўқиш нархи 0,5 фоизга, микромолиявий хизматлар эса 0,02 фоизга пасайди. Метрода йўл ҳақи, мобил интернет, давлат мактабгача таълим ва давлат ОТМларида ўқиш нархлари ўзгармади.

Марказий банк маълумотига кўра, истеъмол нархлари индекси саватидаги жами 98 турдаги хизматдан 68 тасининг, яъни 69 фоизининг йиллик нарх ўсиши 10 фоиздан паст бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг