Айрим корхоналарга жами 51,1 млрд сўм солиқлари қайтарилди
Ўзбекистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бизнеснинг солиқ юкини енгиллаштириш мақсадида айрим соҳаларга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисми қайтарилмоқда. Солиқ қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йил 4 май ҳолатига айрим корхоналарга жами 51,1 млрд сўм ҚҚС қайтарилган.
Энг катта сумма умумий овқатланиш соҳасига тўғри келди. Жумладан, 685 та умумий овқатланиш корхонасига 36,8 млрд сўм қайтарилди. Шунингдек, 215 та заргарлик корхонаси 10,6 млрд сўм ҚҚС компенсациясини олган.
Меҳмонхона ва туризм соҳасида ҳам қатор тадбиркорлар қўллаб-қувватланди. Хусусан, 114 та меҳмонхонага 2,3 млрд сўм, 16 та туроператорга эса 325 млн сўм ҚҚС маблағи қайтарилган.
Мазкур механизм туризм, умумий овқатланиш, чорвачилик, паррандачилик ва заргарлик соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни рағбатлантиришга қаратилган.
Расмий маълумотларга кўра, 28 та чорвачилик ва паррандачилик хўжалигига ҳам 1,1 млрд сўм ҚҚС қайтариб берилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter