63,6 трлн сўм тушум: бюджет таркибида қайси солиқларнинг улуши кўпроқ?
2026 йилнинг I чорагида Ўзбекистонда солиқ органлари томонидан давлат бюджетига 63,6 трлн сўм тушум таъминланди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга ўсган.
Энг катта улуш фойда солиғи ҳиссасига тўғри келиб, 20,4 трлн сўмни ташкил этди. Ушбу солиқ тури умумий тушумнинг 32 фоизини эгаллаб, йиллик ўсиш суръати 43 фоизга етган.
Қўшилган қиймат солиғи 12,5 трлн сўм билан иккинчи ўринда бўлиб, умумий тушумдаги улуши 20 фоизни ташкил этди. Бу йўналишда ўсиш 27 фоиз даражасида қайд этилди.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи эса 10,7 трлн сўмни ташкил этиб, умумий тушумда 17 фоиз улушга эга бўлди.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари 6 трлн сўмга етди. Ушбу кўрсаткич умумий тушумнинг 9 фоизини ташкил этди ва 17 фоизлик ўсиш қайд этилди.
Акциз солиғи 4,6 трлн сўм билан 7 фоиз улушни эгаллади. Солиқсиз тушумлар, яъни дивиденд, бож, йиғим ва жарималар 3,3 трлн сўмни ташкил этиб, 5 фоиз улушга эга бўлди.
Ер солиғи 2,8 трлн сўм (4,3 фоиз), мол-мулк солиғи 2,3 трлн сўм (3,6 фоиз) даражасида қайд этилди. Айланмадан олинадиган солиқ 0,6 трлн сўм (1 фоиз) бўлди.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 0,4 трлн сўмни ташкил этиб, улуши 0,7 фоиз бўлса-да, энг юқори — 82 фоизлик ўсишни кўрсатди.
Рақамлар шуни кўрсатмоқдаки, мазкур тушумларда асосий улушни фойда солиғи ва ҚҚС ташкил этмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter