Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Байрам кунлари поезд, автобус ва самолётларда қўшимча қатновлар йўлга қўйилади

Байрам кунлари поезд, автобус ва самолётларда қўшимча қатновлар йўлга қўйилади

Байрам кунларида аҳолининг Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида темир йўл, автомобиль ва ҳаво транспортида қўшимча қатновлар ташкил этилади.

Темир йўлда Тошкент–Хива, Тошкент–Қўнғирот, Тошкент–Шовот, Тошкент–Термиз ва Тошкент–Сариосиё йўналишларидаги поездларга 4 тагача қўшимча вагон уланади.

Шунингдек, Тошкент–Самарқанд, Тошкент–Бухоро ва Тошкент–Урганч йўналишларида юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларнинг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади. Улар байрамдан икки кун олдин бошланиб, байрамдан кейинги икки кун давом этади.

Вилоятлараро автобус йўналишларида ҳам қўшимча рейслар ташкил этилади. Тошкент–Жанубий темир йўл вокзали ҳудудида вилоятлараро автобуслар учун захира тўхташ жойи ажратилади.

Ҳаво транспортида эса байрамдан камида икки кун олдин Тошкент–Урганч, Тошкент–Нукус, Тошкент–Бухоро ва Тошкент–Термиз йўналишларида қўшимча авиарейслар амалга оширилади.

Мазкур чоралар байрам кунларида ички туризмни рағбатлантириш ва туристик ҳудудларга бориш-келишни енгиллаштиришга қаратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг