Болгарияда парламент сайловларида собиқ президент коалицияси ғалаба қозонди
Болгарияда муддатидан олдин ўтказилган Парламентга сайловларда (52-чақириқ) собиқ президент Румен Радев бошчилигидаги «Прогрессив Болгария» коалицияси ғалаба қозонди.
Марказий сайлов комиссиясининг расмий маълумотларига кўра, коалиция учун сайловчиларнинг 44,676 фоизи (1,44 млн киши) овоз берган.
Болгария парламентидан 5 та партия жой олди.
Болгария Халқ мажлисидаги жами 240 та ўриннинг 131 тасини (мутлақ кўпчилик) «Прогрессив Болгария» коалицияси қўлга киритди.
Қолган ўринлар қуйидагича тақсимланди:
ГЕРБ (Бойко Борисов): 39 та ўрин (13,37 фоиз);
«Ўзгаришларни давом эттирамиз — Демократик Болгария»: 38 та ўрин;
«Ҳуқуқ ва эркинликлар ҳаракати» ҳамда «Тикланиш» партиялари қолган мандатларга эга бўлди.
62 ёшли Румен Радев ушбу натижани «умиднинг ишончсизлик устидан, эркинликнинг қўрқув устидан қозонилган ғалабаси» деб атади. Парламентнинг тўлиқ таркиби 25 апрел куни расман эълон қилинади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter