Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бошқа давлатдаги урушларни тарғиб қилувчи материалларни тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланяпти

Бошқа давлатдаги урушларни тарғиб қилувчи материалларни тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланяпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган — «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг асосий мақсади жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, янги турдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик механизмларини аниқ белгилашдан иборат.

Лойиҳа билан ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувлар ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишни тарғиб қилувчи маҳсулотларни тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Шунингдек, уятли сўзлар билан сўкиниш, ҳақоратомуз ҳаракатларни ёки фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирловчи бошқа хатти-ҳаракатларни телекоммуникация тармоқларидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда содир этиш учун маъмурий жавобгарлик жорий этилмоқда. Бу орқали ахборот маконида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, шахснинг ўзи томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликни тарғиб қилувчи материалларни оммавий ахборот воситаларида ҳамда Интернет тармоқларида тарқатиш учун жавобгарлик назарда тутиляпти.

Қайд этилишича, мазкур нормалар ҳуқуқбузарликларни оммалаштириш ва уларга тақлид қилиш ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг