Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бўстонлиққа дам олиш кунлари қўшимча автобуслар қўйилади

Бўстонлиққа дам олиш кунлари қўшимча автобуслар қўйилади

Дам олиш ва байрам кунлари Бўстонлиқ туманидаги туризм масканларига қўшимча транспорт қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда Туризм қўмитаси маълум қилди.

«Чиноркент темир йўл бекати – Белдерсой» йўналиши бўйича 324М ва 325М рақамли микроавтобуслар Амирсой ва Чимён орқали ҳаракатланади. Оддий кунларда ушбу йўналишларда 20 та микроавтобус соат 6:00 дан 18:30 гача ҳар 15 дақиқада қатнайди. Кунига жами 86 та қатнов амалга оширилади.

Байрам ва қўшимча дам олиш кунларида ҳаракат соат 5:30 дан бошланади. Микроавтобуслар ҳар 10 дақиқада қатнайди. 324М йўналишида қатновлар 22:06 гача, 325Мда эса 22:00 гача давом этади.

Қўшимча дам олиш кунларида 324М йўналишида микроавтобуслар сони 15 тагача, 325М йўналишида эса 16 тагача оширилади. Шу ҳисобдан кунлик қатновлар сони 158 тага етказилади.

Шу билан бирга, Тошкент–Бўстонлиқ йўналишида 1226-рақамли «Машинасозлар метро бекати – Хумсон қўрғони (Чорвоқ)» автобус йўналишида мунтазам 3 та автобус ишлайди.

Дам олиш ва байрам кунларида йўловчилар оқимига қараб мазкур йўналишга яна 1 та автобус захирадан чиқарилади. 324М ва 325М микроавтобус йўналишлари Чиноркент темир йўл бекатидан Белдерсойгача Амирсой ва Чимён орқали ҳаракат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг