Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бўзсув» каналида оқиб кетган фуқаро қутқариб қолинди

«Бўзсув» каналида оқиб кетган фуқаро қутқариб қолинди

Фото: Видеодан кадр

ФВВ қутқарувчилари инсон ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Бугун, 19 июн куни соат 13:00 атрофида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги «Шарқ» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Бўзсув» канали қирғоқ ҳудудларини ўрганиш ва профилактика қилиш хизматини олиб бораётган ФВВ қутқарувчилари сув оқимида ҳаракатсиз ҳолда оқиб кетаётган фуқарони кўриб қолишган. Шу заҳотиёқ, қутқарувчилар зудлик билан сувга шўнғиб фуқарони қирғоққа олиб чиқишган.

Ҳушсиз ҳолатда бўлган фуқарога қутқарувчилар воқеа жойининг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши.

Аниқланишича, фуқаро ўз эҳтиётсизлиги оқибатида каналга тушиб кетган. Сузишни билмагани сабабли эса кучли сув оқимида оқиб кетган, дейилади ФВВ хабарида. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг