Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Муҳим ташаббус: Бухорода 5 мингга яқин спортсевар кўчага чиқди (фото)

Муҳим ташаббус: Бухорода 5 мингга яқин спортсевар кўчага чиқди (фото)

Фото: Xabar.uz

Бухорода «Арк» қўрғонидан старт олган юриш марофони эски шаҳарнинг тарихий обидалари орасидан ўтиб, Лаби Ҳовуз ансамлига қадар давом этди. Салкам 5 мингга яқин спортсеварлар мазкур оммавий тадбирда бирлашишди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги, вилоят Спорт бошқармаси ҳамда Олий таълим муассасасалари ҳамкорлигида ўтказилган марафон маршрутида профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

- Бугунги марафонни фақат спорт мусобақаси сифатида баҳолаш тўғри бўлмайди. Зеро, бу ёшларни ягона мақсад йўлида бирлаштирадиган муҳим ижтимоий ташаббус ҳамдир, -дейди Бухоро давлат Педагогика институти ректори Баҳодир Маъмуров.

Иштирокчилар тарихий обидалар оралаб ўтиш жараёнида миллий мерос ва соғлом ҳаёт уйғунлигини ҳис қилдилар. Талабаларнинг таъкидлашича, бу каби оммавий тадбирлар уларга ҳам жисмоний, ҳам маънавий куч бағишлайди.

- Бухоройи шарифга учинчи бор келаяпман. Ишонсангиз, ҳар гал сафарим йилнинг турли фаслларига тўғри келади. Бундан қатъий назар, ё форум, ёки фестиваллар устидан чиқиб қоламан. Бухоронинг эски шаҳри ҳар доим замонавий ва ўзига хос байрамларга тўла. Ўзбекистон жамиятининг жамиятда соғлом муҳитни яратиш учун олиб бораётгани амаллари мени лол қолдиради.  Бугунги марафон ҳам шу амалларнинг бири. Кўз тегмасин! Ҳавас қилдим. Мен ҳам бевосита шу марафоннинг иштирокчисига айландим, - германиялик сайёҳ Ангела Клум.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг