Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дарахтни ноқонуний кесиш қимматга тушди

Дарахтни ноқонуний кесиш қимматга тушди

Фото: Alp-ur

Қоракўл туманида яшовчи 30 ёшли Н.И. «Оқ олтин» маҳалласи ҳудудида 4 туп дарахтни ҳеч қандай қонуний рухсатсиз кесиб ташлаган.

Жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судининг тергов судяси Дилмурод Қуллиевнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, бунинг оқибатида табиатга 97 млн 155 минг 780 сўм миқдорида экологик зарар етказилган.

Н.И.нинг хатти-ҳаракати судда кўриб чиқилган. Суд ҳужжатларида қайд этилишича, мазкур шахс муқаддам ҳам судланган ва маъмурий жавобгарликка тортилган.

Суд мажлисида маъмурий баённома, гувоҳлар кўрсатмалари ҳамда бошқа далиллар ҳар томонлама ўрганилган. Тўпланган далиллар асосида Н.И.нинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига мувофиқ, ҳуқуқий баҳоланган.

Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузарга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида, яъни 10 млн 300 минг сўм жарима жазоси тайинланган. Шунингдек, табиатга етказилган 97 млн 155 минг 780 сўм зарар Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фойдасига ундирилиши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг