Электромобил эгаларига имтиёз: зарядлаш учун субсидия бериш режалаштириляпти
2026 йил 1 майдан бошлаб электромобилларни зарядлаш харажатларининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилиши мумкин.
Бу борада тегишли ҳужжат лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Таклиф этилаётган тартибга кўра, агар зарядлаш станцияларида 1 кВт/соат электр энергияси нархи 300 сўмдан ошса, ортиқча қисми давлат бюджети ҳисобидан тўлаб берилади. Бу имтиёз 2030 йил охиригача амал қилади.
Субсидия тўғридан-тўғри фуқароларнинг банк картасига ўтказилади ва даромад сифатида ҳисобланмайди. Тўловлар ҳар ойда «Soliq» мобил иловаси орқали амалга оширилади.
Шу билан бирга, зарядлаш станциялари маълумотлари солиқ тизими билан интеграция қилинади. Яъни ким қанча электр сарфлагани автоматик ҳисобланади.
Шунингдек, 2026 йил давомида «EV-Power» рақамли платформаси ишга туширилади ва аввал Тошкентда синов тарзида, кейин эса бутун республика бўйлаб жорий этилади.
2027 йилдан бошлаб эса барча субсидиялар айнан шу платформа орқали тақдим этилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter