Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эронда бўлган 41 нафар ватандош Ўзбекистонга қайтарилди

Эронда бўлган 41 нафар ватандош Ўзбекистонга қайтарилди

Бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари Туркманистон орқали Эрондан транзит йўли билан олиб келинди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Ашхобод ва Теҳрондаги дипломатик ваколатхоналари Туркманистоннинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда виза ва транспорт-логистика масалаларини тезкорлик билан ҳал қилган.

«Туркманистон томонининг кўмаги билан 41 нафар Ўзбекистон фуқароси «Сарахс–Серахс» ва «Гаудан–Бажгиран» чегара ўтказиш пунктларида кутиб олиниб, дипломатик ходимлар томонидан уларнинг ватанга хавфсиз етиб келиши таъминланди», – дейилади хабарда.

Ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистон ташқи сиёсатида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари доирасида амалга оширилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг