Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада қатор тайинловлар амалга оширилди

Фарғонада қатор тайинловлар амалга оширилди

Фарғона вилоятида маҳаллий ижро ҳокимияти тизимида кадрлар ўзгариши амалга оширилди. Давлат раҳбарининг вилоятга ташрифи ва ўрганишларидан сўнг қатор шаҳар ва туман ҳокимлари алмаштирилди.

Аввалроқ Бағдод туманига Ғанижон Солиев ўрнига Ҳожиқўзижон Исақов ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди. У Ўзбекистон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Бешариқ туманига эса Илёс Валериевич Новиков раҳбар этиб тасдиқланди. У аввал Қўштепа тумани ҳокими бўлиб ишлаган ва 2024 йилда уй-жой қурилишидаги камчиликлар учун танқидга учраб, лавозимидан озод этилган эди.

Марғилон шаҳрида ҳам раҳбарият ўзгарди. Шукуруллохон Нисбатхонов шаҳар ҳокими лавозимидан четлатилди.

Унинг фаолияти давомида «Яшил макон» лойиҳаси ва қишга тайёргарлик ишларида камчиликлар кузатилгани учун унга ҳайфсан берилган эди. Янги ҳоким сифатида Элбек Рустамович Рустамов тайинланди.

Фарғона туманида ҳам ўзгариш кузатилди. Ҳамидулло Иномов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси раҳбари бўлиб ишлаган Нодиржон Рўзибоевич Машрапов ҳоким этиб тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг